Ўзбекистон | 11:28 / 12.01.2024
1414
1 дақиқада ўқилади

Индонезия Ўзбекистон билан сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Индонезия элчиси билан учрашди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усмонов Индонезия элчиси Сунарио Картадината билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон – Индонезия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Туризм соҳасида, хусусан, зиёрат туризми йўналишида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид