Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кекса” машинани “ёшартирган” тадбиркор
Марғилонлик тадбиркор Раҳматулло Рўзибоев тарихий машиналар ишқибози. У 1939 йилда ишлаб чиқарилган эски ГАЗ М-1 машинасини 1 000 долларга сотиб олиб, қайта жиҳозлаган. 100 км масофага 10-12 литр ёқилғи сарфлайдиган “85 ёшли” машина соатига 140 км тезликкача ҳаракатлана олади.
Тадбиркор тарихий машинаси билан боғлиқ маълумотларни сўзлаб берди:
“ГАЗ М-1 машинасини 2020 йилда Андижондан 1000 долларга сотиб олганман. Аввалида “кузов” қисми бор эди холос.


Автоуловни шу ҳолга келтириш учун анча тер тўкдим. Эҳтиёт қисмлар учун 25 минг доллар сарфладим. “Буфер”, баллонни алмаштирдим. Машинага хоҳлаган автомобил моторини қўйса бўлади. Мен эса “Волга” моторини жойладим. Машина оғирлиги ҳисобига 100 км.га 10-12 литр ёқилғи сарфлайди. Соатига 140 км тезликкача ҳаракатлана олади.


Ўзим асосан Trасker ҳайдайман. Ретро машинам ҳатто Trасker’дан ҳам юмшоқ. Ёшликдан тарихий фильмларга қизиқаман. Бу машинани сотиб олишим ҳам бежизга эмас. Яқин келажакда уруш даврига хос ана шундай фильмларга суратга тушишни режа қилиб турибман.

Машинага харидорлар ҳам чиқиб турибди. Лекин сотиш ниятим йўқ. Уни кўз қорачиғидек асраб? авлодларимга эсдалик сифатида қолдирмоқчиман”, дейди у.
Маълумот ўрнида, ГАЗ М-1 (“Эмка”) автомобиллари 1936 йилдан 1942 йилгача Горкий автозаводида 62 888 дона ишлаб чиқарилган.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Монтаж устаси: Низомжон Тошпўлатов
Мавзуга оид
22:05 / 27.04.2026
Президент Марғилондаги “Бурҳониддин Марғиноний” туризм мажмуаси билан танишди
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
12:03 / 31.10.2025