Жаҳон | 15:50 / 14.01.2024
14444
7 дақиқада ўқилади

Белгородда хавфсизлик чоралари ва шарқий фронтдаги позициялар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 689-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг Киевга ташрифи вақтида Британия ҳукумати Украинага 2,5 миллиард фунт стерлинг миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиши эълон қилинди.
  • Украина ва Буюк Британия хавфсизлик тўғрисидаги келишувни имзолади. Ҳужжат Украинага такрорий ҳужум рўй берган тақдирда Буюк Британия Киевга мудофаа соҳасида «тезкор ва тўхтовсиз» ёрдам кўрсатишини назарда тутади.
  • Россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади. Украина қуролли кучларига кўра, жами 40 та ракета учирилган, шундан саккизтаси уриб туширилган, яна 20 таси нишонга етиб бора олмаган. РФ мудофаа вазирлиги эса «барча белгиланган объектларга аниқ зарба берилгани»ни билдирган.
  • Краснодар ўлкасидаги далада ракетага ўхшаш объект топилди. Маҳаллий расмийлар бу «номаълум қурилма парчаси» эканини маълум қилган.
  • Украина ҚК Белгород областидаги қишлоқлардан бирига камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди. Бир киши жароҳатланган.
  • «РБК-Украина» нашри ёзишича, Украинадаги сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасининг янги версиясига кўра, депутатлар ҳарбий мажбуриятдан ҳимояланган бўлмайди.
  • «Медиазона» ва BBC Украинадаги урушда ҳалок бўлган 41 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийлар шахсини тасдиқлади. Шундан 1 100 дан ортиғи 20 ёшга тўлмаган ҳарбийлар бўлган.
  • FT хабарига кўра, Еврокомиссия Украинага 50 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратилиши учун Венгрияга ён беради.
  • Франция ТИВнинг янги раҳбари лавозимга тайинланганидан бир неча кун ўтиб Киевга келди.

Кун кадри. Шостка шаҳри ўққа тутилиши

13 январга ўтар кечаси ва тонгда Россия қўшини Украинага ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги РФ армияси 40 та «ҳаво ҳужуми воситалари»: қанотли, аэробаллистик, баллистик, авиацион, зенит ракеталар ҳамда дронлардан фойдаланган. Маҳаллий расмийлар Ривне, Полтава, Черниҳив, Кировоград, Хмелницкая, Днипропетровск ва Суми областларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушгани ҳақида хабар берган. Суми областида Шостка шаҳри зарбага учраб, бир аёл жароҳатланган. Шосткада 12 минг квартира иссиқликсиз қолган, айрим жойларда портлаш туфайли деразалар тўкилган.

Шостк аҳолиси вакили россияликлар ракетаси ҳосил қилган ўра ёнида
Oleh Tymoshenko / Reuters / Scanpix / LETA

Белгороддаги автобус бекатларида ҳимоя воситалари ўрнатилиши

Белгород расмийлари шаҳардаги айрим автобус бекатларини қум тўлдирилган қоплар ва бетон блоклар билан ўрашмоқда. Улар бу орқали аҳолини украинларнинг зарбаларидан ҳимоя қилишни кўзлаган: маҳаллий «Моё! Белгород» нашри ёзишича, янги йил кунидаги зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан кўпчилик «павилёнларнинг шиша деворлари парчалари учиб келиши оқибатида яраланган».

12 январ тонгига келиб 14 та бекат ўраб чиқилган: тўққизтаси қум тўлдирилган қоплар билан, қолганлари — бетон блоклар билан ҳимояланган. «Моё! Белгород»нинг ёзишича, кейинги чора маҳаллий аҳоли вакилларини норози қилмоқда: улар бетон блоклар портлаш тўлқинидан қулаб, одамларни босиб қолиши мумкинлигидан хавотир олмоқда.

Белгород области губернатори Вячеслав Гладковнинг хабар қилишича, регион маркази мэри Валентин Демидов одамлар кўп тўпланадиган ва қум тўлдирилган қоплар ёки бетон блоклар билан ўраб чиқишнинг имкони йўқ бўлган жойларда «мудофаа вазирлиги учун тайёрланадиган модул конструкциялар»дан фойдаланишни таклиф этган. Бу қандай модул конструкциялар экани номаълум.

Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA

Креминна яқинидаги ўрмонда «Азов» полки жангчилари 

«Азов» полки жангчиси Луҳанск областининг Креминна шаҳри яқинидаги Серебрянск ўрмонидаги позицияда. Январда бу ҳудудда кучли совуқ кузатилиб, ҳарорат -15 даражага тушган
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Миномётчилар взводи аскари 82-миллиметрли миномёт билан жанговар топшириқни бажармоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Оккупация остидаги Макийивка ўққа тутилиши оқибатлари

Январ ойида «ДХР» раҳбари Денис Пушилин Россия оккупацияси остидаги Макийивка шаҳри Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида уч марта хабар берган. Қуйидаги фотосуратда охирги зарбалар вақтида жабрланган икки қаватли уйлардан бирида жойлашган квартирасини кўздан кечираётган маҳаллий аҳоли вакили акс этган.

AFP / Scanpix / LETA

Донецк областидаги эвакуация

Донецк областининг фронт чизиғига яқин жойлашган — Краматорск, Торецк Покровск районлари ва РФ назоратига ўтган Бахмут шаҳри атрофидаги аҳоли яшаш манзилларидан мамлакатнинг нисбатан хавфсиз ҳудудларига эвакуация жараёни давом этмоқда. Аҳолига украинларнинг «Восток SOS» жамоат ташкилоти ходимлари ёрдам кўрсатмоқда. Ушбу фонд 2014 йил майида ташкил топган, у Россия-Украина уруши туфайли жабрланганларга ва уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлганларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

Краматорсклик киши эвакуациядан олдин буюмларини йиғиштирмоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
«Восток SOS» ходимлари ўзини хавфсиз жойга эвакуация қилишни сўраган краматорскликка ёрдам кўрсатмоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
«Восток SOS» ва Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари Донецк области Покровск шаҳрида маҳаллий аҳоли вакилини эвакуация поездига олиб чиқмоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Краматорск атрофидаги йўл
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Донецк области шимолидаги украин артиллериячилари ҳаёти 

Ҳарбий автомобил Бахмут атрофидаги фронт чизиғи яқинида ҳаракатланмоқда. Ҳаво исиши ва ёмғир туфайли маҳаллий йўллар ботқоққа айланган ва бу йўлларда ҳатто гусеницали техникаларда ҳаракатланиш ҳам қийинлашган
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украин артиллериячиси бошпанани иситиш учун ўтин термоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Дарахтзордаги блиндажда дам олаётган артиллериячилар
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Бахмут атрофидаги украин артиллериячиларидан қолган снаряд гилзалари
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Бахмут атрофидаги жанговар позицияда кетаётган украин ҳарбийлари
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

 

Мавзуга оид