Ўзбекистон | 12:14 / 15.01.2024
5552
3 дақиқада ўқилади

Божхона ходимларига ижтимоий ҳимоя чоралари тақдим этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Ватанни ва халқнинг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига ходимнинг охирги  эгаллаб турган лавозим маоши бўйича ва махсус унвони маоши бўйича иш ҳақининг 150 баравари миқдорида нафақа тўланади.

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига – 100 баравар миқдорда.

Тан жароҳати олинганда ходимга қуйидаги миқдорларда нафақа тўланади:

• оғир тан жароҳати олинганда – лавозим маоши бўйича 50 баравари миқдорида;
• ўртача оғир тан жароҳати олганда – 20 баравари миқдорида. 

Божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун:

- давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар;
- олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади. 

Тавсиянома бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.

Қоидалар қарор билан тасдиқланган қуйидаги низомларда мустаҳкамлаб қўйилган:

• Давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида; 
• Давлат божхона хизмати органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида; 
• Давлат божхона хизмати органи ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби  тўғрисида; 
• Давлат божхона хизмати органи ходимларига уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пулли компенсация тўлаш тартиби тўғрисида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти