Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» платформаси 1 мартга қадар ишга тушади
Унга кўра, тадбиркорлар фаолият даври, рентабеллик даражаси, тўлов интизоми, аҳоли бандлигидаги ўрни ва иш ҳақи каби 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 15 январ куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.
Таъкидланишича, рейтинг жорий қилиниши тадбиркорлар фаолияти учун ўзига хос рағбат бўлади. Унга кўра, тадбиркорлар фаолият даври, рентабеллик даражаси, тўлов интизоми, аҳоли бандлигидаги ўрни ва иш ҳақи каби 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади. Бу солиқ, адлия ва суд органлари маълумотлари асосида шаклланади. Ҳар бир тадбиркор ўз ўрни ва баҳосини реал вақтда билиб бориши мумкин бўлади.
Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади, қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда ва бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов уч кунда қайтариб берилади. Товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади. Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади. Бунда камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни бирйўла амалга оширганда, қолган суммага йиллик фоизлар ҳисобланмайди.
Қайд қилинишича, тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради. Келгусида субсидия, имтиёз ва преференциялар рейтингдан келиб чиқиб берилади. Кўрсаткичи паст бўлганлар интизомли тадбиркорлар сафига кириш ва кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун ҳаракат қилади.

Таъкидланишича, бу рейтинг тадбиркорларга ўз ҳамкорлари тўғрисида ишончли маълумот берувчи ҳимоя тизимига айланади. Яъни, шубҳали шартномалар ва инсофсиз рақобатга чек қўйилиб, «яширин» иқтисодиёт қисқаради.
Давлат раҳбари бу тизимни пухта ишлаб чиқиб, адолатли ва самарали йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
– Тадбиркорларнинг таклифлари асосида бизнес учун шароитларни тобора яхшилаб боряпмиз. Яқинда қабул қилинган қарорлар билан 16 та лицензия ва 34 турдаги ҳисоботни бекор қилдик. Тадбиркорлар синфи жамиятда етакчи кучга айланмоқда, ёшлар уларга қараб интилмоқда. Энди ушбу рейтинг орқали тадбиркорлар ўртасида қонунларга итоат қилиш, интизомли ва ҳаракатчан бўлишни рағбатлантириш зарур. Буни жорий қилиш ва самарадорлигини таъминлашда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгашининг ўрни катта бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Тақдимотда «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгиланди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026