Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада урушдан металлургия саноати энг кўп зарар кўрди
Жаҳон банки тадқиқотига кўра, уруш даврида Украина компанияларининг даромади икки баравар камайган. Иқтисодиёт барча тармоқлари ичида Россия ҳужуми металлургия саноатига энг катта зарба берди.
Россиянинг кенг миқёсли ҳужуми бошланишидан сўнг, Украинада фаолият юритувчи компаниялар даромади бутун мамлакат бўйлаб ўртача икки баравар камайди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Украина бизнесига уруш таъсири бўйича янги тадқиқотида айтилади, деб ёзади «Медуза» 14 январ, якшанба куни ҳужжат таҳлилига таяниб.
Нашр қайд этишича, Украинанинг турли минтақаларида бизнес турли даражада зарар кўрган: масалан, жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган мамлакат шарқи ва жанубида даромадлар мос равишда уч баробар ва 60 фоизга, ходимлар сони эса 60 фоизга камайди. Бу ҳудудлардаги компаниялар сони қарийб 40 фоизга қисқарди. Мамлакат ғарбидаги компаниялар учун тегишли кўрсаткичлар 2021 йилга нисбатан 40 фоизга (даромад) ва 20 фоизга (ходимлар сони) камайди.
Шу билан бирга, мамлакат саноат ишлаб чиқаришининг ярмидан кўпи жойлашган шарқий ва жанубий вилоятлардаги корхоналар атиги учдан бир қисмидан камроғи ишлаб чиқариш ҳажмини урушдан олдинги даражада ушлаб туришга муваффақ бўлди. Мамлакат шарқида компанияларнинг деярли ярми (47 фоизи) Россия ҳужумлари туфайли вайронагарчиликка учради, жанубда - тахминан учдан бири (29 фоиз), мамлакат бўйича эса ўртача - ҳар бешинчи компания, дея таъкидлайди «Медуза».
Ҳисоботда Украина саноатининг энг кўп зарар кўрган тармоғи сифатида урушдан олдин экспортнинг 20 фоизи ва ЯИМнинг 10 фоизи тўғри келган металлургия тилга олинади. Хусусан, Украина Мариуполдаги йирик металлургия заводлари - «Азовстал» ва Илич номидаги комбинат, эгаллаб олинган ҳудудлардаги яна кўплаб корхоналарни йўқотди. Натижада 2022 йил охирида металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш 60 фоиздан ортиққа камайди.
Энергия таъминоти - Украина компанияларининг асосий муаммоси
Сўров ўтказилган 2023 йил баҳор-ёз ойларида Украина корхоналари дуч келган асосий муаммоларга энергия таъминотидаги узилишлар (респондентларнинг 15 фоизи улар ҳақида хабар қилган), интернетга уланишдаги муаммо (тахминан 10 фоизи), логистика бузилиши, шунингдек, сафарбарлик ва мажбурий миграция туфайли ходимларнинг етишмаслиги айланди. Корхоналарнинг 15 фоизи ишлаб чиқаришни қисқартиришга ва кадрлар етишмаслиги сабабли буюртмаларни бекор қилишга мажбур бўлди, йирик корхоналар орасида эса - 20 фоиздан кўпроғи.
«Ишлаб чиқаришни чекловчи барча муаммолардан ташқари, Украина бизнеси талабнинг катта пасайишига дуч келмоқда, - деб ёзади «Медуза» Жаҳон банки маълумотлари таҳлилига асосланиб. - Бу кўплаб компаниялар фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйиши ёки бутунлай ёпилишига асосий сабаб бўлди». Бу, шунингдек, компанияларнинг инвестиция қилиш қобилиятига таъсир қилади, талаб қачон тикланиши эса номаълум. Ривожланишга инвестициялар ўртача 76 фоизга камайди.
Компанияларнинг ярмидан кўпи жорий фаолиятни молиялаштиришда қийинчиликларни бошдан кечирмоқда - ҳар иккинчи корхона кейинги олти ой давомида ўз мажбуриятларини бажара олмаслигини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026