Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қалин туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Қалин туман, кўриш масофаси пасайиши (250 метр) сабабли бир қатор рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.
Фото: Uzbekistan Airports
Бугун, 18 январ куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY602 (Москва – Тошкент) рейси пойтахт аэропортига қалин туман туфайли қўна олмади.
Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 05:20 да Самарқанд аэропортига қўнди.
Шунингдек, маҳаллий вақт билан соат 05:19 да ҳавога кўтарилган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9613 (Москва – Тошкент) рейси йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганчдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 06:42 да Урганч аэропортига қўнди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY708 рейси (Владивосток – Тошкент) Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:03 да Самарқанд аэропортига қўнди.
Centrum Air авиакомпаниясининг C67704 (Жидда – Тошкент) рейси ҳам муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:52 да Самарқанд аэропортига қўнди.
«Россия» авиакомпаниясининг SU6971 (Тошкент – Санкт-Петербург) рейси Фарғона муқобил аэродромига йўл олди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:05 да Фарғона аэропортига қўнди.
Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P5366 ва 5P362 (Мадина – Тошкент) рейслари Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. 5П362 рейсининг тахминий етиб келиш вақти маҳаллий вақт билан соат 10:28 да. 5П5366 рейси Самарқанд аэропортига соат 10:21 да қўнди.
Шунингдек, Ўш (Қирғизистон) аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Кувайтдан учаётган Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9653 рейси Намангандаги муқобил аэродромга жўнаб кетди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 08:35 да Наманган аэропортига қўнди.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025