Жаҳон | 09:30 / 20.01.2024
4633
3 дақиқада ўқилади

Болтиқбўйи мамлакатлари Россия билан чегарада «мудофаа чизиғини» яратади

Келишувга кўра, Эстония, Латвия ва Литва Россия Федерацияси ва Беларус билан чегараларида ҳарбий таҳдидлар олдини олиш ва улардан ҳимояланиш учун турли мудофаа иншоотларини қуради.

Фото: AP

Россиянинг Украинага ҳужуми фонида Эстония, Латвия ва Литва шарқий чегара бўйлаб ягона «мудофаа чизиғини» яратади. Болтиқбўйи мамлакатлари мудофаа вазирлари 19 январ, жума куни Ригада бўлиб ўтган йиғилишда шу ҳақда келишиб олди, деб хабар бермоқда Эстония мудофаа вазирлиги.

Келишув келгуси йилларда Эстония, Латвия ва Литва Россия Федерацияси ва Беларус билан чегараларида турли хил мудофаа тузилмаларини қуришини назарда тутади, уларнинг мақсади - «ҳарбий таҳдидларнинг олдини олиш ва керак бўлганда ҳимоя қилиш».

Лойиҳадан мақсад - НАТО шарқий қанотини ҳимоя қилиш

«Россиянинг Украинадаги уруши Эстонияни ҳимоя қилиш учун техника, ўқ-дорилар ва ишчи кучидан ташқари чегарада мудофаа тузилмалари ҳам зарурлигини кўрсатди», — деди Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур. Унинг қўшимча қилишича, мудофаа тузилмалари мақсади минтақада ҳарбий можаронинг олдини олиш бўлади.

Унинг латвиялик ҳамкасби Андрис Спрудс X ижтимоий тармоғида таъкидлаганидек, Болтиқбўйи мудофаа чизиғи «НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилиш ва рақиблар ҳаракат эркинлигини рад этиш» учун мўлжалланган.

Эстония Россиядан хавфсирамоқда

Эстониянинг Postimees газетаси ёзишича, Таллин Россиядан эҳтимолий таҳдид юзага келган тақдирда мамлакат шарқий чегарасида 600 га яқин бетон бункерлар қуриш ниятида. 

«Россия Эстония хавфсизлиги учун энг катта таҳдид ва шундай бўлиб қолади. Украинадаги уруш Россиянинг ҳужум кучини камайтирди, бироқ, турли ҳисоб-китобларга кўра, у уни икки-уч йил ичида тиклашга тайёр. Биз тайёр бўлишимиз керак. Россия учун Эстонияга қилинган ҳужумнинг нархи имкон қадар юқори бўлади», - дея Эстония мудофаа вазирлиги вице-канцлери маслаҳатчиси Кайдо Тийтус сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Бункерларни ўрнатиш 2025 йил бошидан бошланади, деб ёзади ERR миллий телерадиокомпанияси портали. Биринчидан, ҳокимият ер эгалари билан қурилишни мувофиқлаштириши керак, чунки келажакда мудофаа чизиғининг аксарияти хусусий ерлардан ўтади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти