Ўзбекистон | 18:27 / 21.01.2024
19690
2 дақиқада ўқилади

Метеорит кратери жойлашган манзил – Хоразм миллий табиат боғи

Хоразм, айниқса Хива шаҳри тарихий масканларга бой. Ичанқалъага ўхшаш уникал масканлар дунёда камдан кам топилади. Лекин кўпчилик метеорит қулаган Уч ўчоқ кратери ҳақида эшитмагани аниқ. Бу ажойиб маскан ва табиатни асраш учун ташкил этилган Хоразм миллий табиат боғига “Манзил” билан саёҳат қилинг.

Хоразм миллий табиат боғи чўл-қурғоқчил зонада жойлашган бўлиб, кескин континентал иқлими билан ажралиб туради. Ҳаво ҳарорати ёзда +43, +54 даражага кўтарилиши, қишда эса -16, -28 даражагача тушиши мумкин. Боғнинг умумий ер майдони 21687,5 гектарни ташкил қилади.

Боғда ҳайвонларни сунъий кўпайтириш питомниги бор. У ерда Бухоро хонгули буғиси кўпайтирилмоқда.

Миллий боғнинг асосий ҳудуди жойлашган Тупроққалъа туманида Уч ўчоқ кратерини учратасиз. Ўзбекистон Фанлар академияси Архелогия институти томонидан чоп этиладиган “Ўзбекистон археологияси” журналининг 2013 йилги сонида бу кратер қадимда метеорит қулаши натижасида пайдо бўлгани такидланган.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.

Мавзуга оид