Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гаровдаги исроилликларнинг яқинлари Кнессет мажлисига бостириб кирди
Улар гаровга олинганларни имкон қадар тезроқ озод қилиш учун қатъий чоралар кўришни талаб қилган.
Фото: The Times of Israel
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинган исроилликларнинг оила аъзолари Кнессет биносига бостириб кириб, Исроил парламенти молия қўмитаси йиғилишини тўхтатди, деб хабар берди The Times of Israel. Улар асирликда қолаётган яқинларини озод қилиш учун фаол ҳаракат қилишни талаб этишди.
Reuters агентлигига кўра, бинога 20 га яқин одам бостириб кирган. Бир аёл гаровдаги уч нафар оила аъзосининг суратларини ушлаб турган. Улар гаровга олинганларни имкон қадар тезроқ озод қилиш учун қатъий чоралар кўришни талаб қилган.
Намойишчилардан бири молиявий комиссия раиси Моше Гафнига қарата: «Сиз ўз манфаатларингиз учун ҳукуматни йўқ қилдингиз, аммо гаровга олинганларнинг қайтишини йўқ қила олмайсиз», деган. Гафни йиғилишни якунлашга мажбур бўлган. Бостириб кирганларнинг ҳеч бири ҳибсга олинмаган.
Охирги маълумотларга кўра, Ғазо секторида 132 нафар исроиллик асирликда сақланмоқда. 2023 йил ноябр ойи охиридаги бир ҳафталик сулҳ давомида гаровга олинган 108 киши озод этилди. Исроил томонига кўра, уруш бошланганидан бери камида 27 нафар гаровдаги ҳалок бўлган.
14 январ куни Тел-Авивда ҳукуматни гаровга олинганларни озод қилишга чақирган 24 соатлик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Декабр ойида Ғазо секторида ҳибсга олинганларнинг оила аъзолари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашишни талаб қилган, чунки расмийлар ҲАМАС билан музокара ўтказишдан бош тортган. Фаластин ҳаракати жангарилари гаровдагиларни озод қилиш эвазига Ғазодаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилмоқда, аммо Исроил бу шартни рад этяпти.
Мавзуга оид
12:50 / 27.01.2026
Трамп: Ҳамас сўнгги жасадни топишга ёрдам берди, энди қуролсизланиши керак
21:02 / 26.01.2026
Исроил Ғазода гаровдаги сўнгги одамнинг жасадини топди ва қайтарди
22:44 / 23.01.2026
«Бош режа бор, "Б" режа йўқ» – АҚШнинг Янги Ғазо режаси тафсилотлари
13:29 / 22.01.2026