Ўзбекистон | 10:06 / 24.01.2024
5947
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда тадбиркорлар рейтинги жорий этилади

1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектлари барқарорлик рейтинги жорий этилади. Рейтинги юқори тадбиркорлар давлат мукофотларига тавсия этилади.

“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади. 

Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

  • ААА, АА ва А тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;
  • ВВВ, ВВ ва В тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;
  • ССС, СС ва С тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;
  • D тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид