Ўсмирлар саломатлиги муҳофазаси тўғрисида ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида сурункали касалликлар, жароҳатланиш ва суицид ҳолатлари олдини олиш режалаштирилмоқда.
«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, ўсмирлар саломатлиги муҳофазаси тўғрисида норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бунда, ўсмирларни оилага руҳий, жисмоний ва тиббий жиҳатдан тайёрлаш кўзда тутилади.
Репродуктив саломатлик тушунчаси шакллантирилади, ўсмирларга алоҳида ёндашув асосида тиббий хизмат ташкил қилинади.
Ўсмирлар организми ривожланиши, зарарли одатларга қарамлик ва уларга психологик ёндашувлар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилади.
Ҳарбий хизматга тайёрлаш масалалари ҳам кўзда тутилади.
Мавзуга оид

21:49 / 03.06.2025
Олимлар микропластик инсон вужудига қандай таъсир қилишини тушунтирди

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади

16:55 / 25.03.2025