Ўзбекистон | 08:10 / 25.01.2024
6374
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда суяк кўмиги трансплантацияси амалиёти жорий этилади

«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, суяк кўмиги трансплантацияси амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Фото: iStock

Педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, болалар хирургиясидаги нейрохирургия, кардиохирургия, оториноларингология, офтальмология ва ортопедия каби соҳаларни ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.

Ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламлари қўллаган ҳолда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади.

Суяк кўмиги трансплантацияси амалиётини жорий этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Миллий эмлаш календари асосида 5 ёшгача бўлган болаларни профилактик вакцинация қилиш орқали бошқарилувчи юқумли касалликлар олдини олиш мўлжалланмоқда.

Ота-оналар ўртасида вакцинациянинг аҳамияти тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилади.

4,9 млн нафар 5 ёшгача болалар тўлиқ вакцинация билан қамраб олинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид