Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятида суд раиси 2 минг доллар пора олаётганда ушланди
У бу пулларни судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига сўраган. Унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси судланувчининг отасидан пора олаётганда ушланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
2024 йил 30 январ куни ўтказилган тезкор тадбирда суд раиси Ш. С. ўзининг иш юритувидаги жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, судланувчининг отаси В. С.дан 2 000 доллар олган вақтида ушланган.
Олий суд Пленумининг бугун 20224 йил 31 январ куни ўтказилган мажлисида Бош прокурорнинг жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилган.
Аввалроқ, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди судьяси 4 минг долларни пора тариқасида олаётганда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
19:35 / 25.12.2025