“Ташаббусли бюджет”да “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади
2024 йил 1 апрелдан бошлаб, “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари ташаббускорларнинг иш сифати юзасидан розилигини олмай туриб, лойиҳалар фойдаланишга қабул қилинмайди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2024 йилги давлат дастури лойиҳасида “Ташаббусли бюджет” билан боғлиқ муҳим тартиб белгиланмоқда.
Белгиланишича, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 августга қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ташаббусли бюджет бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотлар олиш, маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини талаб қилиш ҳамда лойиҳалар амалга оширилишини жамоатчилик томонидан мониторинг қилиш имконияти яратилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, 2024 йил март ойидан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.
“Ташаббусли бюджет”нинг ўтган йиллардаги мавсумларида пудратчилар томонидан ишнинг сифатсиз бажарилиш ҳолатлари учради. Янги тартиб шу каби эътирозларнинг олдини олиш ҳамда лойиҳаларни сифатли бажаришни таъминлашга қаратилган.
Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14 февралгача давом этади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38 / 05.06.2025
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27 / 05.06.2025
-
«Илондан жуда ҳафсалам пир бўлди» — Трамп солиқ имтиёзларига оид қонун лойиҳасини танқид қилган Маск ҳақида
Жаҳон | 23:20 / 05.06.2025
-
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Жаҳон | 23:16 / 05.06.2025
Мавзуга оид

20:37 / 08.04.2025
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида баъзи маҳаллаларга танаффус берилади

08:52 / 04.04.2025
“Ташаббусли бюджет”да 33 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

19:04 / 25.03.2025
“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?

16:22 / 25.03.2025