Ўзбекистон | 08:41 / 03.02.2024
47918
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун 37 мингта бўш иш ўрни таклиф қилмоқда

Танлов ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш (меҳмонхона ва ошхоналарда), қурилиш соҳаларида меҳнат қилмоқчи бўлган фуқароларни қамраб олади. Маошлар ўртача 2000-2500 доллар бўлиши айтилмоқда.

Фото: AP

2024 йилда Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади, дея хабар берди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.

Корея Республикаси Е-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

  • ишлаб чиқариш соҳасида – 22 минг 248 нафар;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6 минг 858 нафар;
  • хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида – 5 минг 403 нафар (асосан аёллар учун);
  • қурилиш соҳасида – 2 минг 898 нафар.

Дастлабки рўйхатдан ўтиш 2023 йил 8-14 феврал кунлари амалга оширилади. Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши мумкин бўлади.

Ойлик маошлар ўртача 2000-2500 минг долларни ташкил этиши айтилмоқда.

Маълум қилинишича, Кореяда ишлаш истагидаги номзодлар учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида кореялик ўқитувчилар томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.

Қайд этилишича, Е-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар 2024 йил давомида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Натижада йил якунига қадар 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб этилади.

Аввалроқ Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Миграция агентлиги Германияга 50 минг нафар ўзбекистонлик ишлаш учун юборилиши ҳақида эълон берган эди.

Мавзуга оид