Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Британия Ямандаги позицияларга янги зарбалар йўллади
Америкалик ҳарбийларнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётларини мувофиқлаштирувчи АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (Centcom) маълумотига кўра, АҚШ ва Британия Яманда Эрон билан алоқадор бўлган ҳусийчиларнинг позициялари бўйлаб янги зарбалар йўллади.
Бунга жавобан ҳусийчилар Исроил томонга дрон ва ракеталар учирган, уларнинг аксари тўхтатиб қолинган.
Маҳаллий вақт билан соат 19:20 да америкалик ва британиялик ҳарбийлар Яманда ҳусийчиларнинг олтита ракета учириш қурилмасига зарба берган, бу қурилмалар Қизил денгиздаги кемалар қанотли ракеталар учиришга тайёр турганди.
Зарбалар Ямандаги 13 та турли жойдаги жами 36 та нишон бўйлаб берилган.
АҚШ Марказий қўмондонлиги эълон қилган баёнотда қайд этилишича, ракеталар АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг минтақадаги кемалари ҳамда савдо кемаларига тўғридан тўғри хавф туғдирган.
Centcom баёнотида таъкидланишича, шанба кунги қўшма баёнот АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматлари кўрсатмаси билан Австралия, Баҳрайн, Канада, Дания, Нидерландия ва Янги Зеландия кўмагида бошланган.
«Бу юқори аниқликдаги зарбалар ҳусийчилар жаҳон савдоси ва оддий денгизчилар ҳаётига таҳдид солиш учун қўлланадиган имкониятларни йўқ қилиш ва заифлаштиришга қаратилган бўлиб, ҳусийчиларнинг қатор хавфли ҳаракатларига жавоб ҳисобланади», — дейилган баёнотда.
АҚШ ва Буюк Британия ҳусийчиларнинг объектлари бўйлаб зарбаларни ўтган ойда бошлаган, бунга ҳусийчиларнинг Қизил денгиздаги кемаларига давомли ҳужумлари сабаб бўлганди.
Шундан буён АҚШ мунтазам равишда зарба йўллаб келади. Пайшанба куни АҚШ кучлари ҳусийчиларнинг Адан бўғозидаги дронини, шунингдек пилотсиз катер ва кемаларга қарши иккита баллистик ракеталарини йўқ қилган.
Трамп жим
Байденнинг бўлажак президентлик сайловларидаги эҳтимолий рақиби Доналд Трамп ҳамон АҚШ зарбалари борасида сукут сақламоқда. У ижтимоий тармоқларда Республика партияси ичидаги сўнгги рақиби Никки Ҳейлига ҳужум қилишда давом этмоқда.
Politico нашри таърифлаганидек, «Трамп, афтидан, Байденга қараганда қатъийроқлиги ҳақидаги иддаолари ва шунчаки региондан кетиш бўйича позицияси орасида иккиланиб қолмоқда».
Республикачилар Байденни асосан АҚШнинг жавоб чоралари кечикаётгани учун, шунингдек Вашингтон ўз режалари ҳақида Эронни олдиндан бохабар қилиб қўяётгани туфайли танқид қилмоқда.
Трамп ўз президентлиги чоғида Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси генерали Қосим Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берганди.
У шунингдек Америка қўшинларини Сурия шимолидан олиб чиқишни буюрганди.
Байден маъмурияти АҚШнинг минтақадаги мавжудлигини қисқартириш режалари йўқлигини билдирди, март ойида эса республикачилар назоратидаги Вакиллар палатаси Суриядан қўшинларни олиб чиқиш кўзда тутилган қонун лойиҳасига қарши овоз берди.
Мавзуга оид
19:52 / 19.04.2026
Ҳусийчилар Боб-ал-Мандиб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди
15:25 / 14.04.2026
WSJ: Саудия АҚШдан Эрон билан музокараларга қайтишни талаб қилмоқда
13:57 / 29.03.2026
Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар: Исроил ҳарбий-денгиз концернига зарба берди, ҳусийчилар яна ракета учирди
17:56 / 06.01.2026