Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси сифатида иш бошлади
У бунга қадар мазкур мамлакатда элчихона маслаҳатчиси, Муваққат ишлар вакили вазифасини бажариб келаётганди.
Беларусь пойтахтида 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, Муваққат ишлар вакили вазифасини бажараётган Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Раҳматулла Назаров ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Раҳматулла Назаров Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳридаги тижорат тузилмаларида бошлаган. 1997 йилда Ташқи ишлар вазирлигига Шартнома бошқармасининг атташеси лавозимига ишга қабул қилинган, кейинроқ бошқа бир қатор бошқармаларда турли лавозимларда, жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи, шунингдек, Бельгия ва Қирғизистондаги элчихоналарда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатор сифатида ишлаган. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, Тошкентдаги ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг биринчи директори бўлган ҳамда Сенат аъзоси этиб сайланган.
Беларусга тайинланишидан олдин у ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Минск шаҳридаги элчихона 2018 йилда очилган.
Раҳматулла Назаров 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
09:06 / 02.04.2026