Ўзбекистон | 19:00 / 08.02.2024
5355
1 дақиқада ўқилади

Андижонда Мексика орқали АҚШга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Андижон вилояти Марҳамат туманида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марҳамат туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро О.У. Ф.Б.нинг ишончига кириб, уни гўёки миграция агентлигида ишловчи танишлари ёрдамида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. 

Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.М. фуқаро О.У.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид