Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди
1 январ ҳолатига, жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган. Бу – икки йил олдинги кўрсаткичдан 23 фоизга кўп. Енгил автомобиллар сони ҳар 1000 кишига 98 тани ташкил этяпти.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Аҳолига тегишли автотранспорт воситалари:
- енгил автомобиллар – 3 759 045 та;
- юк автомобиллари – 240 917 та;
- автобуслар – 6 297 та;
- микроавтобуслар – 9 102 та;
- махсус транспортлар – 5 383 та.
Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони:
- 2022 йил 1 январ ҳолатига: 3 268 470 та (шундан 3 051 734 таси енгил автомобил);
- 2023 йил 1 январ ҳолатига: 3 637 119 та (шундан 3 396 520 таси енгил автомобил);
- 2024 йил 1 январ ҳолатига: 4 020 744 та (шундан 3 759 045 таси енгил автомобил).
2024 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган. Шунга кўра, енгил автомобиллар сони ҳар 1000 кишига 98 тани ташкил этилмоқда. 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига бу кўрсаткич 95 та бўлган.
Статистика агентлигига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 418 734 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Уларнинг русуми қуйидагича:
- “Cobalt” – 118 093 дона
- “Damas” – 89 154 дона
- “Lacetti-Gentra” – 82 133 дона
- “Tracker” – 48 082 дона
- “Onix” – 30 596 дона
- “Chery” – 9 829 дона
- “KIA” – 15 036 дона
- “Exeed” – 91 дона
- “Haval” – 134 дона
- Махсус енгил автомобиллар – 25 586 дона
Аввалроқ, 2023 йилда хориждан 73 204 та енгил автомобил импорт қилингани, бу 2022 йилга нисбатан 2,4 баробарга кўплиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024