Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат» иши доирасида яна бир неча киши ушланди
Жамият мансабдорлари тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Маълум қилинишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б. ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
- Эслатиб ўтамиз, феврал ойи бошида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси (бир вақтнинг ўзида Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) Анвар Жўраев қамоққа олингани хабар қилинганди.
- Анвар Жўраев 2017-2018 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» раиси бўлган, бироз муддат ишдан олиниб, 2019 йилда яна шу лавозимга қайтарилган.
Мавзуга оид
11:54 / 03.12.2025
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши рейдлар кучайтирилди
20:15 / 20.11.2025
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раҳбар тайинланди
08:37 / 18.11.2025
Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади
08:45 / 08.11.2025