Ўзбекистон | 20:34 / 19.02.2024
17000
2 дақиқада ўқилади

Чуст тумани ҳокими ўзгарди

Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. 2020 йил июл ойидан буён туманга ҳокимлик қилиб келган Бекзод Ҳамдамов лавозимидан озод этилган.  

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, бугун туманда маҳаллий кенгашнинг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, кейинги йилларда Чуст туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир танқидий таҳлил қилган.  

Шундан сўнг депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Бекзод Ҳамдамовни Чуст тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини маъқуллашган. Шунингдек, депутатлар Бекзод Ҳамдамовни халқ депутатлари Чуст тумани кенгаши депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги аризаси юзасидан кенгаш қарорини ҳам тасдиқлашган.  

Сессияда Чуст туманининг янги ҳокими сифатида Салимжонов Бахтиёржон Рахимжонович таништирилган. Вилоят ҳокимининг Салимжоновни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан маъқулланган.  

Бахтиёржон Салимжонов тайинловга қадар Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.  

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Ҳамдамов 2020 йил июл ойидан буён Чуст тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди

Мавзуга оид