Унга кўра, Наманган вилоят судлари судялари малака ҳайъати қарори билан жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раисига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланган. Турсунали Акбаров жарима миқдорига ойдинлик киритмади.

Kun.uz манбасига кўра, Жаҳонгир Якубхўжаевга ўртача ойлик маошининг 15 фоизи миқдорида жарима тайинланган.

Жаҳонгир Якубхўжаев 2025 йил 18 январ куни ўз хизмат хонасида ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаган. Жароҳат олган ёрдамчи Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Тиббий маълумотномада Яхшибоев юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши тан жароҳати олгани кўрсатилган.

Судялар олий кенгаши ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилганди.

Маълумот учун, Жаҳонгир Якубхўжаев 2023 йил июл ойида судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимига тайинланган. Бунгача у жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани суди раиси лавозимида фаолият юритган.