Ўзбекистон | 12:03 / 19.02.2024
3524
1 дақиқада ўқилади

Туркияликлар Ўзбекистонга асосан қариндошларни йўқлаш мақсадида келяпти

Туркиядан 2023 йилда Ўзбекистонга 106 516 нафар турист келган.

2023 йил давомида Туркиядан  Ўзбекистонга 106 516 нафар туристлар ташриф буюрган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Туркиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринни эгаллаб турибди – 49 307 нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган сафар мақсадлари кесимида қуйидагича:

  • дам олиш – 38 322 нафар 
  • хизмат юзасидан – 17 700 нафар
  • тижорат – 1 004 нафар
  • ўқиш – 142 нафар

Ойлар кесимида Туркиядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

  • январда – 6 702 нафар; 
  • февралда – 6668 нафар;  
  • мартда – 8318 нафар;  
  • апрелда – 7999 нафар;
  • майда – 9774 нафар;
  • июнда – 8866 нафар;
  • июлда – 9683 нафар;
  • августда – 9484 нафар;
  • сентябрда – 10 587 нафар;
  • октябрда – 11 164 нафар;
  • ноябрда – 9999 нафар;
  • декабрда – 7272 нафар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид