Ўзбекистон | 07:23 / 20.02.2024
18714
1 дақиқада ўқилади
Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳоким тайинланди
Фарғона вилоятининг Учкўприк ҳамда Жиззах вилоятининг Бахмал туманларига ҳокимлар тайинланди.
Жумладан, Қодиржон Эркабоев Учкўприк тумани ҳокими этиб тайинланди.
У 2021 йил августидан буён “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.
Шунингдек, Азиз Эргашев Бахмал тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Бундан олдин Бахтиёр Салимжонов Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими лавозимига, Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
17:28 / 25.10.2023
Фарғонада карта ўйнаган давлат хизматчилари ишдан кетди
14:32 / 19.06.2023
Фарғонада қурилиши тугалланмаган цехда йирик ёнғин содир бўлди
14:06 / 19.10.2022
Учкўприк фермерлари воқеаси: ҳоким ҳайфсан олди, прокурор, ИИБ ва солиқ бошлиқлари устидан хизмат текшируви бошланган
07:55 / 17.09.2020