Спорт | 21:23 / 21.02.2024
31716
2 дақиқада ўқилади

Файзуллаев трансфер баҳоси бўйича Шомуродовга етиб олди

Transfermarkt портали Осиё кубоги-2023 баҳсларидан кейин бир қатор футболчиларнинг трансфер баҳосини ўзгартирди.

Хусусан, Ўзбекистон миллий жамоасининг уч нафар футболчисининг трансфер баҳоси Transfermarkt порталида кўтарилган.

Ўзбек футболчилари орасида энг катта ўсиш Аббосбек Файзуллаевда кузатилди. Осиё кубогида Ҳиндистон ва Таиланд дарвозасига гол урган 20 ёшли яримҳимоячининг трансфер баҳоси 1 миллион еврога ошиб, 4 миллиондан 5 миллион еврога кўтарилди.

Шу тариқа, Аббосбек бу борада Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турган Элдор Шомуродовга етиб олди. «Каляри» форварди Осиё кубогини ўтказиб юборгач, трансфер баҳоси ўзгаришсиз (5 млн евро) қолган.

Шунингдек, «Ланс» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси 500 минг еврога кўтарилиб, 1,5 млн евродан 2 миллион еврога етган. Миллий жамоа ҳамда «Насаф» клуби вакили Зафармурод Абдураҳматовнинг трансфер қиймати 150 минг еврога кўтарилиб, 500 минг еврога етган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов сўнгги 4 йилдан буён Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлиб турганди. Энди у бу номни Аббосбек Файзуллаев билан бирга бўлишади.

Мавзуга оид