Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мубашшир Аҳмад Туркияда озодликка чиқди
Azon Global ахборот таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2023 йилнинг 28 декабридан буён Туркияда ҳибсда қолаётгани маълум бўлди. Бугун у озод қилинган.
«2023 йилнинг 28 декабри куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси Турсунов Алишер Аҳмадович (“Мубашшир Аҳмад”) Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилганлиги ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилганлиги хабар қилинган эди.
Бугун, 21 феврали куни ватандошимиз депортация марказидан оиласи бағрига қайтганини маълум қиламиз», — деб хабар берди Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси.
Kun.uz'нинг Ўзбекистон расмий идораларидаги манбасига кўра, Мубашшир Аҳмад жамоат хавфсизлигига таҳдид гумони билан олиб кетилган. Туркиядаги ўзбек дипломатлари у сақланаётган жойга бориб, ўзи билан суҳбатлашган, уни сақлаб туриш шароитини ўрганишгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумотига кўра, Мубашшир Аҳмадга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинган.
Маълумот учун, Мубашшир Аҳмад 2023 йил августда Ўзбекистонда ўзи асос солган Azon.uz сайти ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилган эди. Шундан сўнг у ноябр ойида ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида фаолият юритувчи Azon Global портали фаолиятини йўлга қўйган.
Мавзуга оид
20:07 / 21.02.2026
Мубашшир Аҳмад вақтинча Тошкентдаги ихтисослашган касалхонага ўтказилди
15:54 / 09.01.2026
Омбудсман Мубашшир Аҳмаднинг соғлиғи ва сақланиш шароитини ўрганди
08:00 / 07.01.2026
«Мубашшир Аҳмаднинг саломатлиги оғир. У жазони ўтай олмайди» – адвокат
16:31 / 22.10.2025