Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик шаҳарларда эски машиналарнинг ҳаракати босқичма-босқич чекланади
Президент фармони билан, 2030 йилгача йирик шаҳарларда камида “Евро–5” стандартига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чекланиши белгиланди. Йирик шаҳарлар деганда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказлари назарда тутилган.
Ушбу чекловларга остига “Евро-5” ва ундан юқори стандартдаги ёқилғида ишлай олмайдиган эскирган машиналар тушади. Бунга нафақат собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган, жумладан, мустақиллик йилларида ўзимизда ишлаб чиқарилган “Тико”, “Матиз”, “Дамас”, “Нексия-1”, “Нексия-2” автомашиналари ҳам тушиши мумкин.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати 2024 йилнинг 1 мартидан бошлаб тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Чекловлар махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмайди;
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
17:38 / 09.06.2026
Бир йилда битта машинага сертификат чеклови бекор қилинди: бу нимани англатади?
21:37 / 05.06.2026