Ўзбекистон | 07:41 / 24.02.2024
2014
1 дақиқада ўқилади

АҚШ билан тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилинади

АҚШ компанияси билан тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги хабарига кўра, вазирлик ташаббуси билан АҚШнинг SAYAR LLC компанияси делегацияси Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида чет эл компанияси вакиллари вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, тиббиёт чиқиндилари сақланиши, таркиби, миқдори, ҳолати билан танишдилар.

Тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлаш борасида ҳал қилиниши керак бўлган масалаларга эътибор қаратилди. Чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиб, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди. Якунда АҚШ компанияси билан бу борада ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришилди.

Тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлаш дастлаб Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида тажриба тариқасида йўлга қўйилади. Бунда махсус филтрлардан фойдаланилади ва атмосферага зарарли ташламалар чиқарилишининг олди олинади. Қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган иссиқлик энергиясидан эса шифохоналарни иситишда фойдаланилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид