Миср Ўзбекистон пахтаси ва ип-калавасини харид қилмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Мирмуҳсин Султонов ва Мисрнинг JQSWAQ компанияси бош директори Мансур Ғафри ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
"Дунё" хабарига кўра, JQSWAQ компанияси Мисрдан АҚШга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон текстил саноати корхоналари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда.
Компания вакиллари ўз тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг пахтаси ҳамда юқори сифатли ип-калава ва тайёр кийим-кечакларни харид қилишда амалий ёрдам сўради.
Суҳбат давомида компания вакили билан келгусида ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистондаги корхоналар билан алоқаларни йўлга қўйиш, дастлабки товарлар партиясини экспорт қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:34 / 18.11.2024
Миср Ўзбекистонда қурилаётган кимё кластери лойиҳасида иштирок этмоқчи
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024