Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқиндилардаги иккиламчи хомашё энди фақат биржа орқали сотилади
Бу орқали экологик ва санитар талабларга жавоб бермаган ҳолда иккиламчи чиқиндиларни йиғиш ва сотиш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилиши кўзда тутилган.
2024 йил 1 июндан чиқиндилардаги иккиламчи хомашёни фақат биржа орқали сотиш йўлга қўйилади. Бу вазифа Ўзбекистон президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сонли фармонига мувофиқ белгиланган.
Маълумот учун, шу йилнинг 19 февралида давлат раҳбари ҳузурида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, чиқиндилар билан ишлаш соҳасини ислоҳ қилишга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Тақдимот натижалари бўйича президент томонидан Андижон вилоятида бир ой муддатда чиқиндилар билан ишлаш масаласида пилот лойиҳасини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган ва штаб вилоятда ўз ишини бошлаган.
Ушбу топшириқ ижроси биринчи бўлиб Андижон вилоятида амалга оширилди. Иккита корхона томонидан 4 тонна миқдорида иккиламчи чиқинди биржа сотувларига қўйилди. Аҳамиятли томони, бу жараён Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилмоқда. Бундай тажриба ривожланган давлатлар, жумладан, Япония, Корея мамлакатлари ва Европа Иттифоқида қўллаб келинади.
«Қайд этиш лозимки, энди экологик ва санитар талабларга жавоб бермаган ҳолда иккиламчи чиқиндиларни йиғиш ва сотиш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилади.
Мазкур тизим келгусида тадбиркорлар, айниқса, қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарга қулайликлар яратади. Бундан ташқари, чиқиндига, мулкка бўлган муносабатни шакллантиришга ва аҳоли томонидан уларни саралашга хизмат қилади», дейилади экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
09:05 / 20.06.2026
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
14:21 / 22.04.2026
Президент Марказий Осиёда иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
17:57 / 16.04.2026