Жамият | 08:22 / 28.02.2024
11030
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг уч туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади

Бугун, 28 феврал куни Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. 

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсад қилинган.

Жумладан:

  • Миробод тумани: “Файзобод” ва “Оқ уй” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа тумани: “Қорёғди” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Олмазор тумани: “Аҳил”, “Гулзор”, “Мояриқ”, “Иброҳим ота” ҳамда “Мискин” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид