Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон январда 137 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширди
2024 йилнинг январ ойида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд АҚШ долларига етган.
Фото: Kun.uz
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 870,1 млн АҚШ долларига ёки 17,2 фоизга камайган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январ ойида жаҳоннинг 137 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (27,2 фоиз), Россия (18,3 фоиз), Қозоғистон (6,5 фоиз), Туркия (5,1 фоиз) ва Корея Республикасида (4,3 фоиз) қайд этилган.
Бунда, экспорт – 1,1 млрд доллар, импорт – 3,1 млрд долларга тенг бўлган.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026