Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Нексия-3» автомобили 2 нафар пиёдани уриб юборди
Пойтахтнинг Яшнобод туманида «Нексия-3» автомобили ва пиёдалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 28 феврал куни соат 10:20 ларда Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи «Нексия-3» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар - 1968 йилда туғилган К.Р. ва 1972 йилда туғилган Ш.Р. тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ва ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмасликни сўраб қоламиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026