Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда 10 миллиард долларлик йирик газ-кимё лойиҳаси амалга оширилади
Бўлажак қувватлар йилига 2,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариши ва 3 минг иш ўрни яратиши кутилмоқда.
Хоразм вилоятига ташриф давомида президент Шавкат Мирзиёев Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва йирик хорижий инвестиция компанияси раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди.
Унда Хоразм вилоятида умумий инвестиция ҳажми 10 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик газ-кимё лойиҳасини биргаликда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак қувватлар йилига 2,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариши ва 3 минг иш ўрни яратиши кутилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш муддати - 2024-2028 йиллар.
Қайд қилинишича, лойиҳа газ-кимё тармоғи ривожига янги суръат бағишлайди ва Ўзбекистон саноатининг флагманларидан бирига айланади.
Мавзуга оид
13:52 / 02.06.2026
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026