“Бу борада энг муваффақиятли мамлакатлардан биримиз” — Одилбек Исоқов давлат-хусусий шериклик ҳақида
Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикчилик институти жорий этилганига 5 йил бўлди. Энергетика ва ижтимоий соҳалардаги лойиҳаларга хусусий шериклар жалб қилинмоқда. Собиқ молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ДХШ мавзусида ўтган тадбир доирасида Kun.uz'га интервю бериб, соҳадаги ютуқ ва муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
29 феврал куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш мақсадлари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил қилган давра суҳбатида халқаро молия институтлари вакиллари, инвесторлар ва маҳаллий мутахассислар иштирок этди.
Давлат-хусусий шериклик тушунчасининг моҳияти шундаки, бунда давлат ва хусусий сектор мамлакат инфратузилмасини яхшилаш ва сифатли давлат хизматларини амалга оширишда ўзаро бирлашади.
Ўзбекистон бу соҳада 5 йиллик йўлни босиб ўтди. 2019 йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун қабул қилинган.
29 феврал кунги давра суҳбатида ИМВ ўринбосари Бобур Хўжаевнинг айтишича, ДХШ асосида ўтган 5 йил ичида 17 млрд доллардан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган.
Infrasia Capital бош директори, собиқ молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқовнинг сўзларига кўра, бундай давра суҳбатларидан мақсад – давлат-хусусий шериклик асосида кўплаб инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга фундамент яратиш ҳисобланади.
“Энергетика, айниқса, қайта тикланувчи энергетика лойиҳалари хусусий шериклар билан амалга ошириляпти, лекин шу билан биргаликда ижтимоий лойиҳалар ҳам ДХШ асосида қилинганига юқори баҳо бераман. Масалан, диализ марказларининг қурилиши. Улар унақа катта қийматли лойиҳа эмас, лекин юзлаб инсонларга диализ хизматларини кўрсатиб, регионларда хусусий секторнинг самараси олиб кирилди”, – дейди Исоқов.
Унинг таъкидлашича, диализ марказлари – айрим турдаги беморлар учун ҳаёт-мамот масаласи. Ҳукумат ўтган даврда ДХШ асосида Нукус, Урганч, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидан диализ марказларини очган ва ойига минглаб беморлар бу марказларда даволанади. Бу давлат томонидан тўлиқ қопланадиган хизмат тури ҳисобланади. Илгари давлат пулни хусусий секторга берган бўлса, ҳозир хусусий шерикларига беряпти ва сифатини талаб қилиб оляпти. Асосий мақсад – беморларни даволаш ва бунга хусусий секторнинг самарасини олиб кириш.
“Инсонлар учун ҳаётий зарур масалалар хусусий шериклар билан ҳал қилиняпти. Буни биринчи қилган мамлакат эмасмиз, лекин энг муваффақиятли мамлакатлардан биримиз деб айта оламан. Беш йил ичида нималарга эришилди, қанақа катта лойиҳалар қилдик ва қилмоқчимиз? “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ДХШ асосида 30 млрд долларлик инвестиция олиб кириш бўйича вазифа қўйилган. Буларни қандай қиламиз, халқаро экспертлар нима деяпти, қайси соҳаларга пул тикиш керак, охирги 5 йилда қанақа сабоқлар олдик, булар муҳокама қилинади”, – дейди Исоқов.
Вазир ўринбосари бўлган вақтида ДХШ лойиҳалари устида ишлаган Одилбек Исоқов бу масалада ҳамон қийинчиликлар сақланиб қолганини айтади. Унинг таъкидлашича, ДХШ нафақат уни қонунчилигига янги олиб кирган давлатлар, балки бу соҳада тажрибаси бўлган, ривожланган давлатлар учун ҳам қийин соҳа ҳисобланади.
“Биринчи навбатда, бу соҳа янги бўлгани учун билим-тажрибамиз етишмайди. Бу қийин лойиҳа, ривожланган ва тажрибаси юқори давлатлар учун ҳам бу қийин.
Ўйлайманки, хорижий инвесторлар бизга кўп қизиқиш билан қараяпти, шу қизиқишни пулга, аниқ инвестицияларга айлантириш керак. Шу жараёнларда ҳали кўп ишлар қилишимиз керак. Хорижий инвестор биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюришидан тортиб, қайсидир лойиҳага пул тикканча бўлган даврда инвесторлар билан мунтазам ишлаш керак. Ва ўзимизнинг тадбиркорлар билан ҳам ишлаш керак, чунки улар ҳам хусусий шерик сифатида лойиҳаларда иштирок этишяпти.
Учинчиси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиққан, қарор ва қонунлар қабул қилинган, ДХШ анча осонлаштирилган. Қўшниларимиздан ҳам бундай лойиҳаларни амалга ошириш осонроқ. Аммо кўп лойиҳалар учун турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш керак бўляпти. Битта ҳужжат чиқариш узоқ муддат талаб қилинади”, – дейди у.
Мутахассис ер ажратиш масаласи асосий муаммолардан бири эканини айтади.
“Ер ажратиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мўлжалланмаган ерларни ажратиш масаласи бор. Мактаблар учун ажратилган ерларини оладиган бўлсак, яқинда битта мактаб лойиҳаси ОТБ томонидан эълон қилинади. Бу лойиҳа кечишининг сабабларидан бири ҳам ер ажратиш билан боғлиқ. Дейлик, қурилиш учун картадан ер ажратилади, токи бу лойиҳалар ишланиб чиққунча ер координаталари ўзгариб кетади. Ҳар бир ер учун алоҳида лойиҳа қилиниб, ҳар биридан алоҳида геология таҳлиллари олинади. Бу мактабга тўғри келадими-йўқми, атроф-муҳит ва бошқарув лойиҳасини бошқатдан қилишга тўғри келади. Бизда жойларда шундай бўляптики, ер ажратиляпти-да, орадан бир ҳафта ўтиб қандайдир ҳоким қарори билан ер олиняпти ёки E-auksion'га чиқиб кетиб қоляпти. Ер ҳамма жойда қийин”, – дейди у.
Исоқов ДХШ лойиҳалари қимматга ўхшаб туюлса-да, узоқ муддатли даврда хусусий шерик сифатли қургани боис бу объектлар учун камроқ маблағ ажратилишини айтади. Унинг таъкидлашича, давлат қурган мактаб ва шифохоналар ҳар 5 йилда капитал таъмирланишга муҳтож бўлиб қолади.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди

16:00 / 28.09.2024
Кувайт Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳаларида иштирок этиши мумкин

10:50 / 23.09.2024
БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

20:53 / 07.09.2024