TAURUS ишлаб чиқарувчиси Украина ҳарбийларини ўқитишга тайёр
«Биз TAURUS ракеталаридан фойдаланадиган мамлакатлардан ҳарбий хизматчиларни тайёрлашимиз мумкин», деди MBDA Deutschland раҳбари.
TAURUS қанотли ракеталарини ишлаб чиқарувчи TAURUS Systems компаниясининг 67 фоиз улушига эга бўлган MBDA Deutschland ўз мутахассислари Украина қуролли кучлари ходимларини ушбу турдаги қурол билан ишлаш бўйича ўқитишга тайёрлигини тасдиқлади. «Биз TAURUS ракеталарини ишлатадиган мамлакатлардан мижозларни ушбу тизим билан ишлаш техникасига ўргатишимиз мумкин. Шундай қилиб, бизнинг мижозимиз, бу ҳолда Украина, TAURUS ракетасини мустақил равишда ишлатиш ва бошқариш учун барча техник кўникмаларга эга бўлади», деди 5 март, сешанба куни MBDA Deutschland раҳбари Томас Готтшилд компаниянинг Шробенхаузен Бавария шаҳридаги офисида.
«TAURUS ракеталарини мамлакатларга сотиш ва мамлакатларга сотиш учун ҳадли шартлар бу - пировардида сиёсий қарор», - дея таъкидлади у.
Бавария бош вазири - Украинага TAURUS етказиб бериш тарафдори
Шу билан бирга, Бавария бош вазири Маркус Зёдер Томас Готтшилд билан қўшма нутқи чоғида Германия ҳукуматини Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш бўйича келишиб олишга чақирди. «Бу қуроллардан фойдаланиш керак», деди Христиан-ижтимоий иттифоқи партияси раҳбари. Зёдернинг сўзларига кўра, бу узоқ масофали қанотли ракеталарни Киевга сотиш «маънавий масала ва бундан ташқари, Германия манфаатларига жавоб беради».
Маркус Зёдер нуқтайи назаридан, Германия канцлери Олаф Шолц TAURUS’ни Украинага етказиб беришга тўсқинлик қилишни тўхтатиши керак ва бундай етказиб беришга йўл қўйилиши ҳақидаги қарор Бундестаг томонидан қабул қилиниши лозим.
Бугунги кунда Германия Украинага АҚШдан кейин иккинчи йирик ҳарбий ёрдам етказиб берувчи ҳисобланади. «Шундай экан, биз (Украинага TAURUS ракеталари етказиб берилган тақдирда) уришаётган томон бўлиб қоламиз, деб ўйлаш ноўрин», - дея таъкидлади Бавария бош вазири.
TAURUS ракеталари ҳақида
TAURUS қанотли ракеталари, ишлаб чиқарувчига кўра, 500 км масофага эга. Таъкидланишича, улар бир нечта навигация тизимлари билан жиҳозланган ва натижада нишонларга зарба беришда аниқлиги билан ажралиб туради. Самолёт ишлаб чиқарувчи Airbus, Британиянинг BAE Systems компанияси, шунингдек, Италиянинг Leonardo концерни MBDA’да улушга эга. TAURUS Systems компанияси MBDA концернининг Германиядаги шуъба корхонаси ҳисобланади. Швециянинг SAAB Dynamics AB мудофаа концерни ҳам TAURUS Systems компаниясида 33 фоиз улушга эга.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024