Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларнинг бошини уриштирди
Директор икки нафар ўқувчини «партани синдиргани» учун шундай «тарбиялагани» маълум бўлди.
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида мактаб директори ўқувчиларнинг бошини уриштирди. Шу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеода директор икки ўқувчининг бошини бир-бирига уриштираётганини, сўнгра улардан бирининг орқасига ва бошига мушти билан урганини, кейинчалик ҳар иккала боланинг юзига тарсаки тортганини кўриш мумкин. Директор «бу давлатнинг партаси, отангни партаси эмас», деб койигани эшитилади.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳодисага изоҳ берди. Қайд қилинишича, ҳолат 2023 йил 13 январ куни юз берган. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани 80-умумий ўрта таълим мактаби директори Т.А. 7-синф ўқувчилари «партани синдиргани ва шовқин солгани» туфайли уларни шундай «номақбул тарзда тарбиялашга уринган».
Мактаб директорининг мазкур ҳаракатлари юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026