Тошкент спортнинг волейбол тури бўйича шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги учун баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг ярим финалида ўғил боллар жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритган Мирзо Улуғбек туманининг Ал-Фаробий маҳалласи ва Янгиҳаёт туманининг Файзли маҳалласи жамоалари финал босқичида 1- ва 2-ўрин учун ўзаро кураш олиб боради.
Қизлар жамоаси ўртасида Сергели туманининг Янги Сергели маҳалласи ва Бектемир туманининг Миришкор маҳалласи биринчилик учун ўзаро кураш олиб боради.
1-ўрин учун жамоанинг ҳар бир вакилига 7 миллион сўмдан, 2-ўрин учун 5 миллион сўмдан, 3-ўрин учун 3 миллион сўмдан пул мукофоти берилади.
Мусобақанинг финал босқичи 14 март куни ўтказилади. Финал босқичи қизғин спорт ўйини ва шоу дастурлари билан давом этади.