Ўзбекистонда ҳиндистонликлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Жиззах вилоятида бунёд этилаётган Avantika Shifokor Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида 100 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
"Дунё" хабарига кўра, Shifokor-82 (Ўзбекистон) ва Avantika Medex Pvt. Ltd. (Ҳиндистон) компаниялари ҳамкорлигида Зомин туманида 11,5 гектар майдонда тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона бунёд этилмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдордаги маблағ, жумладан, 15 миллион доллар хорижий сармоя йўналтирилмоқда. Бу ерда таблетка, капсула, инъекция, гел ва бошқа шакллардаги дори воситалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид

16:21 / 29.04.2025
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчиларнинг уйларини ер билан битта қилди

15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

08:00 / 29.04.2025
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди

00:58 / 29.04.2025