Ўзбекистон | 12:30 / 16.03.2024
2808
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яйловлар муҳофазаси учун махсус стратегия қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Яйловлар ва улардаги ерости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградациясига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан яйловлар ва улардаги ерости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бунинг учун тегишли дастур ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Дастур йўналишлари:

  • яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш;
  • яйловлар ва улардаги ерости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш;
  • яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш;
  • ерости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш.

Шунингдек, 2024-2028 йилларда 21 млн гектардан зиёд яйлов ва пичанзор майдонлари хатловдан ўтказилиб, уларнинг электрон хариталари ишлаб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид