Россия мудофаа вазирлиги Белгород ва Курск областлари осмонида дрон ва ракеталар уриб туширилаётганини хабар қилмоқда.
«Россия кўнгиллилар корпуси» асирлар акс этган видео эълон қилиб, Белгород области губернаторини музокараларга чақирди.
Свердловск областидаги сайловчилар уларни ДХР ва оккупация қилинган Запорижжядаги участкаларга бириктиришганини пайқашган.
Белгород
Россия позицияларини штурм қилаётган «Эделвейс» бригадаси
Авдийивка атрофидаги украин артиллериячилари
Россиянинг Авдийивка атрофидаги юриши жойидан жилмай қолди. РФ қуролли кучлари Донецк шимолидаги ушбу шаҳарни 17 феврал куни эгаллаганди, аммо кейинги ой давомида Россия қўшини атрофдаги барча қишлоқларни эгаллашга муваффақ бўла олмади. Катта эҳтимол билан Россия қўшини катта йўқотишлар туфайли бу йўналишда юриш қилишни тўхтатади.
11 март куни Украина президенти Володимир Зеленский французларнинг BFM телеканалига берган интервюсида юриш тўхтатилгани ва фронтнинг ушбу участкасидаги вазият «сўнгги уч ойдаги яхшироқлиги»ни айтганди. Шу билан бирга, у агар Украина ғарблик иттифоқчилар ваъда қилган ҳарбий ёрдам, биринчи навбатда снарядлар етиб келмаса, барчаси ёмон томонга ўзгариши мумкинлигини қўшимча қилган. Россия қўшини эса украин позицияларини ўққа тутишда ўқ-дориларни аямаяпти.
Донбасс шимолидаги россиялик артиллериячилар
Россия армиясида жанг қилиб асир тушган хорижликлар
Киевда 15 март куни Россия томонида жанг қилиб асир тушган ҳарбийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди — Непалдан беш, Сомали, Сиерра-Леоне ва Кубадан бир нафардан асир.
«Бу асирликка тушган фуқароларни намойиш этиш орқали, ўнлаб, юзлаб одамлар тарғиботчиларга алданиб қолмаслиги учун янада радикал ва самаралироқ қадамлар ташлаш зарурлигини айтамиз», — дея Украинанинг ҳарбий асирлар билан ишлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи штаби вакили Петро Яценконинг сўзларини келтирган Reuters агентлиги.
Яценконинг сўзларига кўра, Россия ушбу мамлакатлардан ёлланган жангчилардан «штурмовик, тўп еми» сифатида фойдаланмоқда ва уларнинг фақат кичик қисми омон қолиб, асир тушмоқда. «Суд уларни ёлланма жангчилар деб тан олмагунича, уларга ҳам бошқа ҳарбий асирларга бўлгани каби муносабат кўрсатамиз», — дея қайд этган у.
Донецк ва Авдийивка шаҳарлари оралиғида украинларнинг Россия томонидан эгаллаб олинган Спартак посёлкаси жойлашган. Айни вақтда Спартакда 43 киши яшамоқда. 10 йиллик ҳарбий ҳаракатлар мобайнида ушбу посёлка Донецк фронтидаги фаол жанглар марказида бўлган.