Жаҳон | 11:54 / 12.03.2024
13388
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Россиянинг Украина шарқидаги ҳужуми тўхтатилди

Зеленский фронтдаги вазиятни охирги уч ойга қараганда анча яхши баҳоламоқда. Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинларининг шарқдаги ҳужуми тўхтатилган, улар кўплаб самолётларини йўқотиб, олдинга силжий олмаяпти.

Фото: Getty Images

Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг шарқий фронтдаги ҳужуми тўхтатилганини айтди. 11 март, душанба куни француз оммавий ахборот воситалари - Le Monde газетаси ва BFM TV телекомпаниясига берган интервюсида у фронтдаги ҳозирги вазият сўнгги уч ойдагидан анча яхши эканини таъкидлади.

«Артиллерия ўқ-дорилари, ҳаво ҳужумидан мудофаа, узоқ масофага учувчи қуролларнинг етишмаслиги ва рус дронлари туфайли қийинчиликларга дуч келдик. Биз Россия авиациясига қарши яхши ишладик, шарқдаги вазиятни тикладик ва Россиянинг ҳужуми тўхтатилди», деди айтди. 

Зеленский Россия қўшинлари Авдийивкани вайрон қилиб, Украина ҳудудларини эгаллашга муваффақ бўлганини, бироқ энди улар кўп сонли самолётларини йўқотгани учун олдинга силжий олмаслигини таъкидлади. 

Украина қуролли кучлари Россия ҳужумини бутунлай тўхтата олишига ишонасизми, деган саволга жавоб берар экан, Украина давлати раҳбари бу масалада реалист бўлиш зарурлигини таъкидлади. «Биз бу уруш давом этаётганда ишонч ҳосил қила олмаймиз, ғалаба қозонганимизда шундай бўламиз, - деди Володимир Зеленский. - Нега мен ижобий позицияда эмасман? Чунки эртага, бир ҳафта ёки бир ой ичида россияликлар яна миллион ўқ-дори олиши мумкин, лекин биз кутаётганлар нарсалар эса келмаяпти».

Мавзуга оид