Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хошиминда Ўзбекистон - Ветнам қўшма савдо уйи очилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 18-20 март кунлари расмий ташриф билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрига бўлиб турибди.
Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, ташриф доирасида 19 март куни икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон—Ветнам бизнес форуми ҳамда B2B форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.
Форум доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Тадбир якунлари бўйича, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ветнам Савдо-саноат палатаси ўртасида Хошимин шаҳрида Ўзбекистон—Ветнам қўшма савдо уйини очиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Мавзуга оид
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026