Жаҳон | 15:15 / 24.03.2024
20021
10 дақиқада ўқилади

Белгородда эвакуация, Украинада блэкаут. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 759-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия ФХХ «Крокус Сити Ҳолл»даги терактни содир этишда гумонланувчилар Украинага қочмоқчи бўлгани, улар бу мамлакатда «тегишли контактлар»га эга бўлгани ҳақида маълум қилди.
  • Кейинроқ Владимир Путин теракт муносабати билан россияликларга мурожаат қилди ва гумонланувчилар учун Украина чегарасида «туйнук» тайёрлангани ҳақида айтди.
  • Украина ҳарбий разведкаси расмийси Андрей Юсов гумонланувчилар Украинада яширинмоқчи бўлгани тўғрисидаги хабарларни «бўлмағур гап» деб атади.
  • Кремл давлат назорати остидаги ва ҳукуматга хайрихоҳ бўлган нашрларга «Крокус»даги теракт ҳақидаги хабарларида «украинлар изи» эҳтимолига урғу қаратишнга топшириқ бергани айтилган.
  • Украина қуролли кучлари бош қўмондони Россия 100 минг аскардан ортиқ шахсий таркибга эга гуруҳ ташкил этганини маълум қилди.
  • Британия ҳарбий разведкаси маълумотига кўра, Украина ўтган ҳафталарда Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига йўллаган дрон зарбалари орқали Россия нефтни қайта ишлаш кучининг 10 фоиз қисмини ишдан чиқарган.
  • Харкивга 24 мартга ўтар кечаси амалга оширилган дронлар ҳужуми оқибатида тўрт киши яраланган.
  • Украина қуролли кучлари кун давомида икки бор Белгородни ўққа тутди. Тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлиб, етти нафари яраланган.
  • Ноқонуний равишда Россияга олиб кетилган болалардан яна тўққиз нафари Украинага қайтарилди.

Белгород области ўққа тутилиши оқибатлари

Украина қўшини 23 март куни Белгородни икки бор ўққа тутди. Эрталабки ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, унинг рафиқаси бош мия ёпиқ жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Тинч аҳоли вакилларидан яна тўрт киши жароҳат олган. Шаҳарда 14 та кўп квартирали уйлар, тўртта хусусий уй, автомобиллар ва автобус шикастланган.

Кечқурун Белгород узра ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаган. Губернатор Вячеслав Гладковнинг маълумотига кўра, шаҳар устида ва унинг чеккаларида «ўнта ҳаво нишонлари» уриб туширилган. Бу ўққа тутиш вақтида тинч аҳоли вакилларидан икки киши яраланган.

Бундан ташқари, шу куни област шимолидаги Чернянский районида дронлар ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Гладковнинг қайд этишича, сўнгги икки ҳафта давомида Белгород областида украинларнинг зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакиллари бўлган 24 киши ҳалок бўлган, шундан икки нафари болалар.
 

Белгород кўчаларидан бирида 23 март кунги зарбадан кейинги манзара
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Автомобил ойнасида осколкадан ҳосил бўлган тешик
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Украина қуролли кучлари ҳужуми вақтида деразалари шикастланган кўп квартирали уйлардан бири
AFP / Scanpix / LETA
Валентина Демидованинг Telegram-канали
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Белгород шаҳри ва чегарадаги Грайворон райони аҳолиси Старий Оскол шаҳридаги вақтинча жойлаштириш марказида
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Белогород областидан бўлган болалар Тамбовдаги вокзалда, улар отишмалар давом этаётгани туфайли шу ерга кўчириб келинган. Губернатор Гладковнинг 19 март кунги маълумотига кўра, региондан жами 9 минг бола олиб чиқилади.
Алексей Сухоруков / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Харкив областини миналардан тозалаш

Дергачевск районидаги участкани миналардан тозалашга тайёрланаётган сапёрлар
Anadolu Agency / Getty Images
Сапёрлар минадан тозалаш учун ишлаб чиқилган дронни ишга туширмоқда
Anadolu Agency / Getty Images
Минадан тозалаш вақтида дрон бошқараётган сапёр
Anadolu Agency / Getty Images

Украинада қурол ишлаб чиқарилиши

Зирҳли транспорт воситаларини таъмирлаш устахонаси ходимлари «Украина зирҳли техникаси» конструкторлик-ишлаб чиқариш компанияси корхонасида (айнан қаердалиги — аниқ эмас) автомобилни қисмларга ажратмоқда. Корхона «Варта», «Новатор» ва «Камрат» зирҳли автомобиллари, шунингдек миномётлар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаради.
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
«Украина зирҳли техникаси» ишчилари 82-миллиметр калибрли миномётларни тайёрламоқда
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty ImagesOksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
120-миллиметр калибрли миномётнинг тирналган жойларини бўяётган ишчи
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
Украинанинг «Квертус» компанияси ходими устахонада. «Квертус» дронлардан ҳимояланиш воситалари ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга, шунингдек радиоэлектрон кураш ва разведка воситалари тайёрлашга ихтисослашган.
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images
«Квертус»да «Кракен» тизимлари ва дронларни ўчириш учун мўлжалланган бошқа ускуналар
Oksana Parafeniuk / The Washington Post / Getty Images

Харкив бўйлаб ёпирилма зарба оқибатлари

РФ қўшини 22 март куни Украина энергетика инфратузилмалари бўйлаб кенг кўламли ҳужум амалга оширди. Ракеталар Харкив, Хмелницкая, Запорижжя ва Днипропетровск областлари бўйлаб ҳам зарба берган. Россия ҳужуми нишонларидан бири Днипропетровск ГЭС бўлган — бу Украинадаги энг йирик гидро электр станциядир. РФ мудофаа вазирлиги Украина бўйлаб ракета ва дрон зарбаларини Белгород ва Курск областлари «чегара ҳудудларига ёриб кириш ва эгаллаш» уринишларига жавобан «қасос зарбалари» деб атаган.

Харкивда РФ қўшини С-300/Х-22 ракеталари билан энергетика инфратузилма объектларига 15 га яқин зарба йўллади, деб хабар қилган област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов. Шаҳар амалда тўлиқ электр ва сув таъминотисиз қолган, электрда ишловчи шаҳар транспорти фаолияти ҳам тўхтаган.
Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Днипро ГЭС комплекси иншоотлари зарарланган, аммо тўғон бузилиши хавфи йўқ, деб хабар қилган «Укргидроэнерго»
Украина бош вазири Денис Шмигалнинг Telegram-канали / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областига россиялик ҳарбийлар 12 та ракета зарбаси йўллаган, деб хабар қилган област маъмурияти раҳбари Иван Федоров. Унинг телеграм-каналида ёзишича, Запорижжядаги кўчалардан бирида тўртта хусусий уй вайрон бўлган, яна 40 таси шикастланган, икки киши бедарак йўқолган. Федоров ракета зарбаси оқибатлари акс этган фотони намойиш этган.
Фото: Запорижжя области маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг телеграм-канали
Фавқулодда хизматлар психилоглари ракета зарбаси оқибатида уйи вайрон бўлган запорижжялик аёлга ёрдам кўрсатмоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областига ракета зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлган — саккиз ёшли қиз ва унинг 35 ёшли отаси, шунингдек Днипро ГЭС тўғони дамбаси бўйлаб ҳаракатланган троллейбус ҳайдовчиси. Қарийб 20 киши жароҳатланган, жумладан полициячи.
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Запорижжя области ҳудудида 100 дан ортиқ бино шикастланган, жумладан турар жой ва энергетика инфратузилма объектлари
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя шаҳри Днипровск районидаги квартиралардан бири
Marianna Gura / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Миллий полиция хабарига кўра, Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбалари оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, 26 киши яраланган. ИИВ раҳбари Игор Клименконинг маълум қилишича, Хмелницкая областида икки киши ҳалок бўлиб, саккиз киши жароҳатланган, жумладан қутқарувчилар вайрон бўлган хусусий уй харобалари остидан 21 ёшли қизни чиқариб олишган.
Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA
Хмелницкаядаги турар жойда ракета зарбаси оқибатлари
Украина ФВДХ / AP / Scanpix / LETA
22 мартга ўтар кечаси Россия қўшини ракета зарбаси йўллаган Харкивдаги электр нимстанцияда чиққан ёнғин
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси оқибатида Харкивда электр узатиш тўхтатилди. Шаҳар шифохоналари генераторларда ишлашга ўтган
Oleksandra Novosel / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Харкивда барча «енгилмас пунктлар» қайта очилган.
Бу нуқталарда аҳоли сув олиши ёки ўз яқинлари билан алоқада қолиш учун телефонларини қувватлаши мумкин
Харкив — Украинанинг аҳоли сони кўплиги бўйича иккинчи шаҳри. Кенг кўламли уруш бошлангунича бу ерда бир ярим миллиондан ортиқ киши яшаган. 23 март кунига келиб, регион раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, 440 минг абонентнинг электр таъминоти тикланган, яна 275 минг истеъмолчи ракета зарбаларидан бир кун ўтиб ҳам токсиз қолаётганди.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Украина президенти Володимир Зеленский 23 март куни эрталаб Россия ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш жараёнини шарҳларкан, истеъмолчиларни улаш ишлари «максимал даражадаги» саъй-ҳаракатлар билан амалга оширилаётган бўлса-да, Харкивда электр таъминоти билан боғлиқ вазият оғирлигича қолаётганини айтган.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид