Қирғизистон ўз фуқароларига Россияга бормай туришни тавсия қилди
Қирғизистон ТИВ мамлакат фуқароларини, хусусан Россияда аввал бир неча марта маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган қирғизистонликларни РФдаги қўшимча хавфсизлик чоралари ва чегарадан ўтказишнинг кучайтирилган режими бекор қилинмагунча бу мамлакатга бормай туришга чақирди. Россиядаги қирғизистонликлардан одам кўп тўпланадиган жойларга бормаслик сўралмоқда.

Фото: 24.kg
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва яқинидаги “Крокус сити ҳолл” мажмуасида рўй берган терактдан кейин бутун Россия бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилгани муносабати билан қирғизистонликларга мурожаат билан чиқди.
“Россия Федерациясига кириш учун фавқулодда муҳим сабаблари бўлмаган фуқароларга қўшимча хавфсизлик чоралари ва давлат чегарасидан ўтказишнинг кучайтирилган режими бекор қилингунга қадар ушбу мамлакатга боришдан тийилиш тавсия этилади”, – дейилади вазирлик мурожаатида.
Шунингдек, Россияга аввалги сафари вақтида икки ёки ундан кўпроқ марта маъмурий жавобгарликка тортилган қирғизистонликлар ҳам РФ чегарасидан ўтказилмаслиги эҳтимоли сабаб Россияга бормай туриши тавсия қилинган.
Россияга боришни режа қилиб қўйган фуқаролар РФ Ички ишлар вазирлиги сайти орқали мамлакатга киришига чеклов қўйилмаганини аввалдан текшириб олиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.
Шунингдек, Россияда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларидан одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормаслик, ўзи билан доимий равишда шахсини тасдиқловчи ва мамлакатда қонуний асосда бўлиб турганини ҳужжатларни олиб юриш сўралмоқда.
Қирғизистон, шунингдек, Россиядаги ўз фуқароларини РФ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишга ҳам чақирган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
-
ОАВ: Илон Маск Оқ уйда молия вазири билан ёқалашиб кетган
Жаҳон | 14:55
-
Сиртдан қамалган президент, ҳайит олдидан гўштга рейд ва қимматлаб кетган картошка
Жаҳон | 14:04
-
Лос-Анжелесда миграция хизмати рейдлари туфайли норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон | 13:27
Мавзуга оид

21:12 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди

17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

22:17 / 03.06.2025