Шавкат Мирзиёев Намангандаги электр двигател ва сув насослари заводига борди
Наманган туманидаги заводда Хитойдан келтирилган технологиялар асосида йилига 10 минг дона электр двигател, 2 минг дона сув насоси ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Йил охиригача лойиҳанинг иккинчи ва якуний учинчи босқичлари ишга тушади. Чустда қуриладиган мис заводи, Тўрақўрғонда ташкил этиладиган синтетик мато фабрикаси ва бошқа инвестиция лойиҳалари президентга тақдимот қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган туманидаги “Nam Motor Servis” корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Тўрт гектардан ортиқ ҳудудда жойлашган бу инвестицион лойиҳанинг дастлабки босқичи 2021 йилда ишга туширилган. Хитойдан келтирилган технологиялар асосида йилига 10 минг дона электр двигател, 2 минг дона сув насоси ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Юз киши иш билан таъминланган.
Электр двигателлар ишлаб чиқариш 60, сув насослари 100 фоиз маҳаллийлаштирилган. Корхона маҳсулотлари энергия тежамкорлик классининг “IE2” даражасида бўлиб, халқаро стандартларга жавоб беради. Маҳсулотлар Ўзбекистондаги кон-металлургия комбинатларига, сув хўжалигига ва Марказий Осиё давлатларига етказиб берилмоқда.
Лойиҳанинг иккинчи босқичи май ойида, якуний босқич эса йил охиригача ишга тушади. Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ортиб, ҳамкорлик географияси кенгаяди. Яна 160 та янги иш ўрни яратилади.
Хусусан, бу ерда 2,2 минг тонна эмалланган сим, 6 минг дона электр двигател, 4 минг дона катта ҳажмдаги сув насоси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу қўшимча 500 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари, дегани.
Умуман, Наманган вилоятида умумий қиймати 4 миллиард долларлик 47 лойиҳа шакллантирилган бўлиб, шундан 2 миллиард 300 миллион долларлик 17 таси ташриф давомида давлат раҳбарига тақдимот қилинди.
Бу лойиҳаларга Россия, Хитой, Туркия, БАА, Франция, Германия, Австрия, Италия, Нидерландия, Эрон, Покистон каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Лойиҳалар қурилиш материаллари, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кончилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни қамраб олган.
Масалан, Хитой билан ҳамкорликда Чуст туманида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш, покистонлик инвестор томонидан Тўрақўрғон туманида синтетик мато ишлаб чиқариш ва бўяш, Австрия компанияси билан вилоят травматология марказини жиҳозлаш режалаштирилган.
Мазкур 47 та лойиҳа натижасида 40 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.
Президент инвестор ва ташаббускорлар билан суҳбатлашди. Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги муҳокама қилиниб, уларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024