Ўзбекистон | 14:10 / 26.03.2024
5965
1 дақиқада ўқилади

Ахборот технологияларига қизиқувчи фаол қизлар БААга юборилади

Ахборот технологияларига қизиқувчи фаол қизлар Бирлашган Араб Амирликларига таълим саёҳатига юборилади.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларни IT соҳасига қизиқтириш ҳамда шу йўналишдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Рақамли авлод қизлари-2024» республика танлови бўлиб ўтмоқда.

Тадбир жорий йилнинг 29 мартига қадар давом этади, унда офлайн тарзда 200 нафарга, онлайн шаклда эса 3000 нафарга яқин қизлар қамраб олинди.

Бу йилги тадбирда:

  • Digital Art, 
  • 3D Modelling, 
  • сунъий интеллект,
  • стартап лойиҳалар,
  • график дизайн каби йўналишларда гибрид дарслар ўтказилмоқда.

Шунингдек, бу йил илк бора лойиҳа доирасида «Лидерлар мактаби» йўналиши қўшилган бўлиб, унда мустақил лойиҳалар устида ишлаш ҳамда ИТ соҳасида халқаро грантлар ютиш ҳақида маълумот берилмоқда.

Республика танлови машғулотларида энг фаол қатнашган қизлар БААга таълим саёҳатини қўлга киритиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид