Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Су-35 қирувчи самолёти Қримда ҳалокатга учради
Учувчи муваффақиятли катапулта қилгани ва тирик қолгани таъкидланмоқда.
Россиянинг Су-35 қирувчи самолёти Қримдаги Севастопол шаҳри яқинида денгизга қулаб тушди. Ҳодиса тасвирланган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ҳалокат сабаблари аниқ эмас. Украина телеграм каналлари самолётнинг уриб туширилганини даъво қилмоқда. Баъзи каналларда самолёт Россия ҳаво мудофааси томонидан адашиб уриб туширилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Аннексия қилинган Севастополнинг Россия томонидан тайинланган губернатори Михаил Развожаев Су-35 ҳалокатини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, учувчи муваффақиятли катапулта қилган ва тирик қолган, ҳеч қандай фуқаролик объектлари зарар кўрмаган. Ҳодисанинг сабаблари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина Қуролли кучлари воқеа юзасидан расмий изоҳ бермади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026