Росселхознадзор Ўзбекистондаги уруғлик синов лабораторияларини текширади
Лабораториялар Россия қонунчилигига мувофиқ келмаса, улардан уруғлик ва кўчат материалларини олиб кириш тақиқланади.

Фото: Depositphotos
Россиянинг Росселхознадзор ташкилоти 2024 йилда олтита давлатда қишлоқ хўжалиги уруғларини синовдан ўтказувчи лабораториялар аудитини ўтказишни режалаштирди. Ташкилот раҳбари Сергей Данкверт сўзларига кўра, булар Чили, Озарбойжон, Таиланд, Туркия, Аргентина ва Ўзбекистон.
«Ташкилот «Уруғчилик тўғрисида»ги қонун кучга кирганлиги тўғрисида Россияга уруғлик етказиб берувчи 108 давлатни хабардор қилди», деди Данкверт.
Қонун уруғ етказиб берувчи мамлакатлардаги лабораторияларнинг Россия қонунчилигига мувофиқлигини тасдиқлаш учун аудит ўтказишни назарда тутади. 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб лабораториялари аудитдан ўтмаган мамлакатлардан уруғлик ва кўчат материалларини олиб кириш тақиқланади.
Тўққиз мамлакатдаги 33 та уруғлик синов лабораторияларида аудит аллақачон ўтказилган. Булар Жанубий Корея, Сербия, Исроил, Мексика, Чехия, Молдова, Бразилия, Венгрия, Франция.
Бундан ташқари, 26 давлат Росселхознадзор томонидан сўралган маълумотларни тақдим этган. Улар орасида, хусусан, Аргентина, Бразилия, Венгрия, Миср, Исроил, Индонезия, Иордания, Канада, Қатар, Хитой, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Чили, Швейцария ва бошқалар бор.
Тўрт давлат аудит ўтказишдан бош тортган: Абхазия, Боливия ва Тожикистонда уруғлик синов лабораториялари йўқ, Қатар рад этишни уруғлик таъминоти йўқлиги билан изоҳлаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:34 / 12.06.2025
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ

17:51 / 12.06.2025
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди

15:00 / 12.06.2025